АҚШ Сенати Канада товарларига божларни бекор қилиш учун овоз берди
Резолюция маслаҳат характерига эга ва ҳали республикачилар кўпчиликни ташкил қилувчи АҚШ Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак.

Фото: Reuters
АҚШ Конгрессининг юқори палатаси 48 овозга қарши 51 овоз билан Трамп томонидан Канада товарларига жорий қилинган божларни бекор қилишни маъқуллади.
47 нафар демократ сенатордан ташқари резолюцияни республикачиларнинг 4 вакили ҳам қўллаб-қувватлади. Бу CNN таъкидлаганидек, демократлар ва республикачилар бирлашишининг камёб намунасидир.
Резолюция расмий равишда АҚШ ҳудудида фавқулодда ҳолатни бекор қилишни талаб этади. Айнан шу ҳолат Трампга божларни жорий қилиш имконини берган эди.
Шу билан бирга, ҳужжатда бошқа барча мамлакатларга эмас, балки фақат Канадага нисбатан санкциялар ҳақида сўз боради.
Резолюция маслаҳат характерига эга ва ҳали республикачилар кўпчиликни ташкил қилувчи АҚШ Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак.
Трамп президентликка киришгач, Канадага қарши мисли кўрилмаган савдо урушини бошлади ва 25 фоизлик бож жорий қилди.
Бунга жавобан Канада бош вазири Марк Карни: «Биз энди АҚШ билан олдингидек савдо муносабатларига суяна олмаймиз», деди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилда Тунберг бўлган кемани Ғазога киритмаслик ҳақида буйруқ берилди
Жаҳон | 10:19
-
Қозоғистон президенти мудофаа вазирини алмаштирди
Жаҳон | 10:10
-
Сув — неъмат, тўлов — бурч. Оилангизни сувсиз қолишдан асранг
Ўзбекистон | 10:02
-
Бир килограмм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи айтилди
Ўзбекистон | 09:45
Мавзуга оид

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025