Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда эркак машинасини стадионда одамлар устига ҳайдади
Нуробод туманидаги мактабда жойлашган футбол майдонида Nexia ҳайдовчиси машинасини одамлар устига ҳайдаган. ЙҲХХ ахборот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят ЙҲХБнинг маълум қилишича, йигит футболда жамоасининг ютқазгани аламидан машинасида стадионга чиқиб, одамлар устига бостириб борган.
Мазкур ҳайдовчи ва машина топилган. Ҳайдовчига тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган, машинаси эса жарима майдончасига жойлаштирилган.
ЙҲХБ эълон қилган видеода йигит қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшашроқ ҳолат ўтган йили Сирдарёда ҳам содир бўлганди. Ўшанда стадионда 29 ёшли эркак Captiva'сини одамлар устига ҳайдаганди. Кейинроқ унинг ўзи 4,5 йилга қамалди, машинаси эса мусодара қилинди.
Мавзуга оид
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026