Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинлик маҳкумлар ўляпти - Абдулла ал-Зегарий
Бу ҳақда Фаластин асирлари уюшмаси раиси Абдулла ал-Зегарий маълум қилди.
Фото: BBC
Исроил қамоқхоналаридаги минглаб фаластинликлар зўравонлик, қийноқлар ва тиббий эътиборсизлик туфайли аста-секин ўлмоқда. Бу ҳақда Фаластин асирлари уюшмаси раиси Абдулла ал-Зегарий маълум қилди.
Ал-Зегарий Бельгия пойтахти Брюсселда "Фаластинлик маҳбусларни қўллаб-қувватловчи Европа альянси" конференциясида нутқ сўзлади.
«Қамоқхоналардаги минглаб фаластинликлар маҳбуслар уларни жисмонан ва руҳий жиҳатдан чарчатадиган бундай жиноят ва сиёсат туфайли секин-аста нобуд бўлмоқда», — дейди у.
Уюшма раҳбарининг айтишича, Исроил қамоқхоналари фаластинлик маҳбуслар учун қийноқ марказларига айланган.
Унинг сўзларига кўра, буни озодликка чиққан маҳбусларнинг ҳикоялари ҳам тасдиқлайди. Бу ҳақда маҳбусларнинг олдига борган адвокатлар хабар берган.
Унинг таъкидлашича, Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳбуслар, жумладан, очлик ва жинсий зўравонликка дучор бўляпти.