Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда эркак терракота армиясидаги иккита қадимий ҳайкалга шикаст етказди
30 ёшли хитойлик ҳимоя тўсиғидан ошиб ўтиб, ҳайкаллар орасига кириб борган. Қўриқчилар етиб келгунига қадар, у ҳайкалларга шикаст етказишга улгурган.
Хитойнинг Сиан шаҳрида жойлашган машҳур терракота армияси экспозицияси ҳудудига рухсатсиз кирган маҳаллий турист иккита ҳайкалга шикаст етказди, деб ёзмоқда The Guardian.
Қайд этилишича, 30 ёшли Хитой фуқароси тўсиқдан ва ҳимоя тўридан ошиб ўтиб, сопол ҳайкаллар олдига кирган. Қўриқчилар етиб келгунига қадар, у ҳайкалларни итариб, уларнинг иккитасига шикаст етказишга улгурган.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, эркак руҳий касалликдан азият чекади.
The Guardian’нинг таъкидлашича, эркак ҳайкаллар олдига бориш учун 5,4 метр пастликка тушиши керак бўлган.
«Терракота армияси» — Сианда туристлар ташриф буюрадиган асосий диққатга сазовор маскан ва у ЮНEСКО жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Қарийб саккиз минг терракота шакллари милоддан олдинги 209 йилда, император Цин Шихуандининг қабрини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган. Ҳайкаллар 1974 йилда аниқланган.
Ҳайкаллар тана қисмлари алоҳида ясалган, баъзи қисмлар эса ҳаттоки қолипларда қуйилган. Олимларнинг айтишича, аскарларнинг 10 тага яқин асосий юз шакллари бўлган. Сўнгра уларга индивидуал қиёфалар берилган. Ҳайкаллар печларда пишитилгандан кейин бўялиб, лак билан қопланган.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026