Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон уранни бойитишни тақиқлашни «қизил чизиқ» деб атади
АҚШ президенти Доналд Трамп ядровий дастур бўйича потенциал келишув Эронда уранни бойитишни истисно қилишини айтган эди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий мамлакат уранни бойитишда давом этиш учун рухсат сўрамаслигини айтди. У АҚШ томонидан Эронга қўйилган тинч ядровий дастурдан воз кечиш талабини шундай изоҳлади.
«Ушбу таклифда жуда кўп ноаниқлик бор, бу мактубда кўплаб саволлар тушунарсиз. Биз яқин бир неча кун ичида тегишли жавоб берамиз. Ҳудудимизда уран бойитиш масаласи «қизил чизиқ». Бу ҳақиқат, менимча, барча давлатлар тушуниб етди», деди Аббос Ароқчий журналистларга.
АҚШ президенти Доналд Трамп бир кун аввал ядровий дастур бўйича потенциал келишув Эронда уранни бойитишни истисно қилишини айтди. Reuters агентлигининг эронлик дипломатга таяниб хабар беришича, Эрон бу келишувни рад этади, чунки бу Теҳронни тинч ядровий дастурга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Шу фонда ушбу масала бўйича АҚШ-Эрон музокараларининг олтинчи раунди барбод бўлиши мумкин, деб хабар берди CNN.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026