Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди
Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон-Хитой транспорт факултетининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, Хитойнинг Шенси провинцияси Компартияси вилоят қўмитаси котибининг ўринбосари, губернатор Жао Ганг ва Чанган университети партия қўмитаси котиби Чен Жижиан бошчилигидаги делегация ҳамда университет раҳбарияти иштирок этди.

Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети расман очиб берилиб, бу Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг таълим ҳамда транспорт соҳаларида янги босқичга кўтарилаётганидан далолат экани қайд этилди.
Мазкур ташаббус икки мамлакат ёшлари учун замонавий билим ва тажриба алмашинувини таъминлаш баробарида, келажакдаги йирик лойиҳалар учун рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.

Сўнг томонлар Тошкент давлат транспорт университети ва Чанган университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзолади. Ушбу ҳамкорлик икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026