Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Архитектура-қурилиш университетида таълимнинг янги шакли жорий этилади
Президент қарори билан Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти янгича асосда ташкил этилади.
“Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолиятида таълим тизими самарадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларнинг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб университетда ўқитишнинг дуал таълим шакли жорий этилади. Бу эса назарий билимлар ва амалий кўникмалар уйғунлигида мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.
Дуал таълим дастури кредит-модул тизими асосида қуйидагича ташкил этилади:
- 1-курс талабалари учун – таълим дастурларининг 60 фоизи аудиторияларда, 40 фоизи эса қурилиш саноати корхоналарида ўтказилади;
- 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун – 40 фоиз аудиторияларда, 60 фоиз эса ишлаб чиқариш амалиётида амалга оширилади.
Қарорда университет фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари белгиланди.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026