Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:24 / 08.07.2025
2452
2 дақиқада ўқилади
Аҳолини гуруч билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди
Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Фото: Depositphotos / Stephanie Frey
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳолисини гуруч маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Аҳолини гуруч билан узлуксиз таъминлаш учун:
- Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан ҳамкорлик лойиҳаси доирасида шоличилик соҳасидаги халқаро мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган;
- шоли етиштиришда қўлланиладиган замонавий ресурс тежайдиган қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини олиб келиш ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтида синовдан ўтказиш таъминланади;
- 2025-2028 йилларда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти (IRRI) ўртасидаги амалий ҳамкорлик лойиҳаси доирасида маркерли селекция усули билан шолининг янги сувни кам талаб қилувчи ва юқори ҳосилли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади;
2025-2027 йилларда Миср билан биргаликда сув кам талаб қилувчи, юқори ҳароратга чидамли, шунингдек Непал билан биргаликда паст ҳароратга бардошли, юқори ҳосилли шоли навлари яратилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026