Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради
Саутенд аэропортида кичик ўлчамли самолёт ҳалокатга учради. Воқеа жойига тиббиёт ходимлари ва ўт ўчирувчилар етиб келган.
Британия жануби-шарқидаги Саутенд аэропортида самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Дастлабки маълумотларга кўра, гап кичик ўлчамли Beechcraft King Air B200 самолёти ҳақида кетмоқда. Ушбу ҳаво кемаси Нидерландиянинг Лелистад шаҳрига учиши керак бўлган.
Эссекс полицияси «12 метрли самолёт» билан боғлиқ воқеадан хабардор эканини маълум қилган. «Ҳозир биз барча фавқулодда хизматлар билан воқеа жойида ишлаяпмиз ва бу бир неча соат давом этади. Ишлар якунлангунга қадар жамоатчиликни ушбу ҳудудни четлаб ўтишга чақирамиз», — дейилади полиция хабарида.

Beechcraft King Air B200 — бу Beech Aircraft Corporation компанияси томонидан ишлаб чиқарилган кўп мақсадли енгил самолёт бўлиб, бизнес-жетлар орасида энг машҳурларидан бири ҳисобланади. Beechcraft King Air B200 самолётига 7-9 нафар йўловчи сиғади.
Хавфсизлик нуқтайи назаридан полиция ҳалокат юз берган ҳудуд яқинидаги Rochford Hundred голф-клуби ва Westcliff регби клубини эвакуация қилган.
Daily Mail ҳаво кемаси бортида неча киши бўлгани ҳозирча номаълум экани, аммо воқеа жойига тез ёрдам ва ўт ўчирувчилар етиб келгани ҳақида ёзди. Flightradar маълумотларига кўра, Лелистадга рейс маҳаллий вақт билан соат 15:45 да ҳавога кўтарилиши керак бўлган, аммо 10 дақиқалик кечикиш билан парвозни бошлаган.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026