Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
Бу ҳатто коронавирусга чалинмаганларга ҳам тегишли экан.
Янги илмий тадқиқотга кўра, пандемия даврида соғлом одамларнинг мияси тезроқ қариган. Бу одамнинг ковид билан касалланган ёки касалланмаганига боғлиқ эмас эди.
Ковид пандемияси даврида қариялар, эркаклар ва нотинч оилалар вакилларининг тез қариши айниқса сезиларли бўлди. Шу билан бирга, когнитив тест натижалари шуни кўрсатдики, ақлий фаоллик фақат коронавирус билан касалланган одамларда пасайган. Янги тадқиқот натижалари Nature Communications журналида чоп этилди.
Олимлар жамоаси ўтказилган тадқиқот доирасида 15 334 нафар соғлом катталарнинг мия сканерларини таҳлил қилди. Иштирокчиларнинг ўртача ёши 63 ёшни ташкил этди.
Машинали ўрганиш моделлари пандемияни бошдан кечирган одамларнинг мияси назорат гуруҳидаги одамларга (ковид эпидемиясидан олдин сканердан ўтган) қараганда ўртача 5,5 ой тезроқ қариганини башорат қилди. Ва бу одамлар эмланган ёки эмланмаганига боғлиқ эмас эди.
Мавзуга оид
19:22 / 23.05.2026
Ўзбек жарроҳи томонидан илк бор масофадан туриб робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
20:13 / 19.05.2026
Дунё янги глобал пандемия остонасида турибди – ЖССТ ва GPMB
18:48 / 16.05.2026
Ҳантавируснинг тарқалиши жиддий эмас ва тез орада барҳам топиши керак – ЖССТ
21:07 / 11.05.2026