Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Фаластинни тан олмоқчи эмас
Қўшма Штатлар расмийлари буни Фаластинда амалдаги ҳукумат йўқлиги билан изоҳламоқда.
Жеймс Вэнс / Фото: Reuters
АҚШ Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишни режалаштирмаяпти ва ҲАМАС радикал гуруҳини йўқ қилиш тарафдори. Бу ҳақда вице-президент Жеймс Вэнс Лондонда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билан учрашувда маълум қилди.
Вэнс сўзларига кўра, у Фаластин давлатини тан олиш нимани англатишини билмайди, чунки у ерда амалдаги ҳукумат йўқ.
«Президент Трамп Исроил ва Ғазо секторидаги вазият бўйича жуда оддий мақсадларимиз борлигини аниқ айтди. Биринчидан, биз ҲАМАС энди ҳеч қачон Исроилнинг бегуноҳ тинч аҳолисига ҳужум қилмаслигини хоҳлаймиз. Бунга эришиш учун ҲАМАС йўқ қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз. Иккинчидан, президент Ғазодаги гуманитар инқирознинг даҳшатли манзараларидан қаттиқ таъсирланган. Шундай экан, биз бу муаммони ҳал қилмоқчимиз», деб қўшимча қилди Вэнс.
Доналд Трамп июл ойида ҲАМАС ва Исроил ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижаларини қониқарсиз деб атади. АҚШ президенти гуруҳнинг таслим бўлишини инқирозни ҳал қилишнинг энг тез усули деб ҳисобламоқда. Бир кун аввал Исроил ҳукумати Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни кенгайтириш режасини маъқуллаган эди. Бу ҲАМАС томонидан гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича музокаралардан бош тортишига жавобан юз берди.
«Катта еттилик»нинг учта давлати - Франция, Буюк Британия ва Канада Фаластин давлатини тан олиш ниятини эълон қилди. Бу сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Фаластин давлатини 147 давлат тан олган. 2024 йилда АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзолигига вето қўйди. 2024 йилдан бошлаб Фаластинни ўнта давлат, жумладан, Ирландия, Норвегия, Испания ва Арманистон тан олди.
Мавзуга оид
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026