Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский «тинчликни илгари суриш» бўйича музокаралар ҳақида маълум қилди
Украина президенти «тинчлик йўлида ҳақиқий тараққиётга эришиш учун» ғарблик ҳамкасблари билан бир қатор суҳбатлар ўтказишини маълум қилди. Айни пайтда Кремл Путин ва Трамп «яқин кунларда» учрашиши ҳақида хабар берди.
Фото: REUTERS
7 август, пайшанба куни эрталаб Украина президенти Володимир Зеленский «тинчлик йўлида ҳақиқий олға силжиш ва ҳар қандай шароитда ҳам Украина мустақиллигини таъминлаш мақсадида» бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукуматлари раҳбарлари билан бир қатор телефон суҳбатлари ўтказганини эълон қилди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Германия канцлери Фридрих Мерц билан суҳбат режалаштирилган. «Биз Франция ва Италиядаги ҳамкасбларимиз билан алоқада бўлиб турамиз. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар даражасида ҳам мулоқот бўлади — мен бу махсус форматни ўтказишни топширдим», деб ёзди Украина раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Аввалроқ АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Учрашув икки ярим соатдан сал кўпроқ давом этди ва Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича «кейинги ҳамкорликдаги ишлар»га бағишланди, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
7 август куни Ушаков Владимир Путин ва Доналд Трамп «яқин кунларда» учрашишини айтди. Шу билан бирга, Москва Уиткоффнинг Путин, Трамп ва Зеленский ўртасида уч томонлама учрашув ўтказиш ҳақидаги таклифини изоҳсиз қолдирди, дея хабар беради ТАСС давлат агентлиги.
Мавзуга оид
09:43
Киев АҚШ билан Путин қароргоҳига ҳужум ҳақидаги хабарларни муҳокама қилди
09:04
Украина дронлари Туапседаги НҚЗ ва портга ҳужум қилди
23:41 / 30.12.2025
Йил якунида ахборот уруши: Россия Путин қароргоҳига зарба берилганини айтмоқда
21:29 / 30.12.2025