Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон авиақатновлар сонини кўпайтиришга келишиб олди
Марказий Осиё – Хитой (С5+1) фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси авиация маъмурлари ўртасида музокаралар ўтказилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ошириш бўйича келишувга эришилди.
Эришилган келишувларга кўра, икки давлатнинг тайинланган ташувчиларига Олмаота – Тошкент ва Нур-Султон – Тошкент йўналишларининг ҳар бири бўйича ҳафтасига 42 тагача рейсни амалга оширишга рухсат берилди. Қолган барча йўналишларда ҳафтасига 7 тагача рейс бажаришга рухсат этилди.

Томонларнинг тайинланган авиакомпаниялари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги барча келишилган йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни амалга оширган тақдирда, парвозларнинг рухсат этилган частотаси ҳафтасига 238 та рейсни ташкил этади.
Шунингдек, томонлар мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун белгиланган манзиллар сонини кўпайтиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026