Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сунъий бачадонли биринчи робот ихтиро қилинди
У худди аёлдек ҳомилани етиштириш имкониятини беради ва аллақачон ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтган.
Хитойнинг Kaiwa Technology компанияси ўн ой давомида ҳомилани кўтариб юриши ва бола туғилишига мўлжалланган дунёдаги биринчи одамсимон робот прототипини тақдим этди. Бу ҳақда Interesting Engineering нашри хабар берди.
Лойиҳанинг асоси - амниотик суюқлик билан тўлдирилган сунъий бачадон модули. Унда эмбрион ривожланади ва табиий ҳомиладорликка тақлид қилиб, махсус шланг орқали озуқа моддаларини олади.
Стартап бош директори ва асосчиси доктор Чжаннинг таъкидлашича, қурилма ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтган, роботнинг ўзи эса 2026 йилда бозорда тахминан 100 минг юан (тахминан 14 минг доллар) нархда пайдо бўлади. Технология фарзанд кўришни истайдиган, аммо биологик ҳомиладорликдан қочишга интилаётган ёшлар, фарзанд кўролмайдиган оилалар, шунингдек, ёлғиз кишилар учун мўлжалланган.
Лойиҳа Хитой ижтимоий тармоқларида шиддатли реакцияга сабаб бўлди. «Дунёдаги биринчи ҳомиладорлик роботи» сўрови Weibo қидирув рейтингида етакчига айланди. Фикрлар иккига бўлинди: танқидчилар технологияни «шафқатсиз» ва «инсоний ахлоққа зид» деб атамоқда, тарафдорлар эса уни аёлларни ҳомиладорликнинг жисмоний қийинчиликларидан халос қилиш усули деб билади.
2020 йилга келиб, Хитойда бепуштлик даражаси 18 фоизга етгани ва мамлакатда суррогат оналик тақиқлангани ҳисобга олинса, бундай технологияга талаб жуда юқори бўлиши мумкин, деб ёзди Interesting Engineering. Тармоқнинг кўплаб фойдаланувчилари робот фарзанд ҳақидаги орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам беришига умид билдирмоқда.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026