Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одамга сунъий “ақл улашадиган” кўзойнак тақдим этилди
Гарвардни ташлаб кетган икки талаба 1 миллион доллар инвестиция жалб қилиб, суҳбат давомида эгасига тезкор маслаҳат берадиган ақлли кўзойнак яратди. Қурилма атрофдаги ҳар бир сўзни яширин ёзиб олиб, жавобни линзада кўрсатиш қобилиятига эга.
Halo стартапи оддий инсонни “ҳаракатланувчи энциклопедия”га айлантирадиган ақлли кўзойнак прототипини тақдим этди. Қурилма атрофдаги барча суҳбатларни узлуксиз эшитиб, уларни сунъий интеллект орқали қайта ишлайди ва керакли маълумотларни тўғридан тўғри линзаларда кўрсатади.
Кўзойнакда микрофон ва кичик дисплей бор, камераси эса ҳозирча йўқ. Қурилма телефонга уланади ва ҳисоб-китобларни смартфон орқали бажаради. Кўзойнакка интеграция қилинган сунъий интеллект эса Google Gemini ва Perplexity дастурлари асосида ишлайди: бири математикада ёрдам беради, иккинчиси интернетдан керакли маълумотни қидириб топади.
Масалан, кимдир сиздан “37 нинг учинчи даражаси нечага тенг?” деб сўраса, кўзойнак бир зумда 50 653 деган жавобни кўрсатади. Агар суҳбатда нотаниш сўз ишлатилса, унинг маъноси ҳам дисплейда пайдо бўлади.
Мазкур стартап учун Pillar VC, Soma Capital ва бошқа йирик фондлардан 1 миллион доллар сармоя жалб қилинган. Қурилманинг олдиндан буюртма нархи 249 доллар этиб белгиланган, аммо якуний нарх ўзгариши ҳам мумкин.
Лойиҳа муаллифлари Анфу Нгюен ва Кейн Ардайфио Гарварддаги ўқишни ташлаб кетган собиқ талабалар ҳисобланади. Улар илгари ҳам I-XRAY деб номланган тизим шов-шувли лойиҳаси билан танилган эди. Бу тизим Ray-Ban кўзойнаклари орқали одамларни юзидан таниб, сониялар ичида уларнинг шахсий маълумотларини топиш функциясига эга.
Инсонларга “ақллироқ кўриниш” имконини берадиган Halo кўзойнакларининг энг муҳим жиҳати — уларнинг ишлаётгани бутунлай сезилмаслигида. Аввалги қурилма, яъни Ray-Banе’даги каби ишлаётганини билдирадиган индикатор чироқлари янги кўзойнакда мавжуд эмас. «Биз уларни оддий кўзойнакдан ажратиб бўлмайдиган даражада такомиллаштириш устида ишлаяпмиз», — дейди муаллиф Ардайфио. Унга кўра, ёзиб олинган аудио матнга айлантирилгач дарҳол ўчирилади, якуний маҳсулот эса тўлиқ шифрлаш тизимига эга бўлади.
Ардайфионинг айтишича, кўзойнак овозни фақат матнга айлантириш учун вақтинча сақлайди, матн тайёр бўлгач эса ёзув дарҳол ўчириб ташланади. Тайёр маҳсулот эса барча маълумотларни ҳимояловчи тўлиқ шифрлаш тизимига эга бўлади.
Halo жамоаси кейинги версияларга камерани ҳам қўшишни режалаштирмоқда. Бу матнларни таржима қилиш, объектларни таниш, навигация каби янги функцияларни очади.
Ҳозирча маҳсулотнинг бозорда қандай кутиб олиниши ва сотув қачон бошланиши номаълум.
Мавзуга оид
22:54 / 22.01.2026
Макроннинг кўзойнаги iVision Tech компанияси қийматини 4 миллион долларга оширди
11:22 / 03.12.2025
Xreal 1S: Оддий видеони 3D’га айлантирадиган кўзойнаклар тақдим этилди
14:29 / 16.11.2025
Even Realities янги G2 ақлли кўзойнакларини тақдим этди
17:05 / 18.07.2025