Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Оролбўйида қўшма дастурларни амалга оширади
Мамлакат элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова билан учрашди.
Мулоқот чоғида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан Оролбўйи аҳолиси саломатлигига таъсир этувчи экологик омилларни бартараф этишга қаратилган қўшма дастурлар муҳокама қилинди.
Жумладан, Оролбўйи минтақаси учун профилактика ва саломатликни яхшилашга қаратилган қўшма дастур доирасида 2026 йил апрел ойида Остонада ўтказилиши режалаштирилган минтақавий экологик саммитга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, мазкур тузилма вакилларининг шу йил 15-16 сентябр кунлари Қорақалпоғистонга бўлиб ўтадиган амалий сафари доирасида янги лойиҳани бошлаш ва уч томонлама битимни имзолаш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, томонлар Нукус шаҳрида диагностик лабораториялар тармоғини яратиш ва уни қозоғистонлик салоҳиятли компания бошқарувига бериш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон президентининг 2024 йил август ойида Остонага қилган ташрифи якунлари бўйича ишлаб чиқилган "йўл харитаси"га киритилган лойиҳаларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди.
Мулоқот якунида Санитария-эпидемиология соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг янгиланган таҳририни тезкор келишиш ва имзолашга тайёрлаш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
00:26 / 08.06.2026
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
17:49 / 02.06.2026