Жаҳон | 07:52 / 27.08.2025
1800
1 дақиқада ўқилади

Германияда АҚШ фуқароси Хитой фойдасига жосусликда айбланди

АҚШ фуқароси Германиядаги АҚШ ҳарбий базасида ишлаган ва 2024 йилда Хитой ҳукуматига АҚШ ҳарбийларига тегишли махфий маълумотларни тақдим этган, дея хабар беради Карлсруэдаги идора.

Фото: Alexander Koerner / Getty Images

Германия федерал прокуратураси АҚШ фуқароси Мартин Д.га қарши жосусликда айблов қўйди. Эркакни хорижий разведка хизмати агенти сифатида ишлаганликда гумон қилиш учун етарли асослар бор, деб хабар берди Карлсруэдаги идора.

2017 йилдан 2023 йилнинг баҳоригача Мартин Д. АҚШ Мудофаа вазирлигининг фуқаролик пудратчисида ишлаган. Немис расмийларига кўра, эркак 2020 йилдан бери Германиядаги АҚШ ҳарбий базасида меҳнат қилган. 2024 йил ёзида айбланувчи Хитой давлат идоралари билан бир неча бор боғланиб, АҚШ ҳарбийларига оид махфий маълумотларни Хитой разведкасига етказишни таклиф қилган, дея маълумот берилди.

Мартин Д. 2024 йил 7 ноябрдан бери ҳибсга олиш ордери асосида қамоқда сақланмоқда. Хабар эълон қилинган пайтда АҚШ ва Хитой расмийлари немис томони қўйган айбловларга изоҳ бермади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид