Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев Россия армияси 1920 йилда Озарбойжонни босиб олганини айтди
У Россия империяси парчаланганидан кейин Озарбойжон Демократик Республикаси ташкил этилганини эслатди. «Биз ўз давлатимизни барпо этдик. Аммо большевиклар уни биздан тортиб олди», деди Алиев.
Фото: Озарбойжон президенти матбуот хизмати
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев «Al-Arabiya» телеканалига берган интервьюсида 1920 йилда «Россия армияси Озарбойжонга бостириб кириб, мамлакатни истило қилганини» айтди.
«1917 йил инқилобини амалга оширган большевиклар халқни алдади. Уларнинг шиорлари: «фабрика ва заводлар - ишчиларга, ер - деҳқонларга, озодлик - халқларга» эди. Биз ўз давлатимизни барпо этдик. Аммо большевиклар уни биздан тортиб олди», деди Алиев.
У Россия империяси парчаланганидан кейин Озарбойжон Демократик Республикаси ташкил этилганини эслатди. «Биз ўз давлатимизни барпо этдик. Аммо большевиклар уни биздан тортиб олди», деди Алиев.
Озарбойжон президенти тарихий фактларни Арманистон билан можаро контекстида эслатди, интервьюнинг катта қисми шу мавзуга бағишланган.
Алиев «босқин» сўзини Россия ва Украина уруши ҳақида гапирганда ҳам ишлатди.
«Биз Россиянинг Украинага бостириб киришининг биринчи кунларидан бошлаб, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватладик ва қўллаб-қувватлашда давом этмоқдамиз», деди у.
Шунингдек, Алиев сўнгги пайтларда Озарбойжон ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқлашганини ҳам айтиб ўтди.
«Биз муносабатлар ёмонлашгани учун жавобгар эмасмиз. Биз конструктив ва қонуний жавоб берамиз, аммо ҳеч қачон бизга нисбатан тажовуз ёки ҳурматсизлик белгилари ёки кўринишларига йўл қўймаймиз», деди у.
Мавзуга оид
09:03 / 02.12.2025
Озарбойжонда мухолифат етакчиси Али Керимли ҳибсга олинди
09:19 / 25.11.2025
Озарбойжонда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик қайтарилди
22:56 / 24.11.2025
Олимлар Каспий денгизи иккига ажралиши мумкинлигидан огоҳлантирди
19:34 / 19.11.2025