Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нархи арзонлашгани иддао қилинган АИ-92 бензини қимматлашди
Охирги ҳафталарда АЁҚШларда АИ-92 бензини сезиларли қимматлашди. Нархлар июл ойининг ўрталаридан кейин 7,6 фоизгача ошган. Шу билан бир пайтда АИ-80 нархи ҳам кўтарилган.
Фото: Shutterstock
11 август куни “Ўзбекнефтгаз” компанияси “АИ-92 бензини нархи арзонлаштирилди” деган сарлавҳали баёнот билан чиққанди.
Баёнотда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган АИ-92 русумли автобензиннинг биржа савдоларидаги бошланғич нархи тоннасига 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмгача ёки 2 фоизга туширилгани айтилган.
“Бу, ўз навбатида, 1 литр АИ-92 маркадаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм дегани”, дейилади компания хабарида.
Ўтган давр мобайнида биржадаги нархлар 13 август куни 12 млн 991 минг сўмга кўтарилган бўлса, 22 август куни 12 млн 633 минг сўмгача пасайган. 25 август куни савдоларда эса маҳсулотнинг 1 тоннаси учун нарх 12 млн 855 минг сўмни ташкил этган.
Шохобчаларда эса, нархлар ошди. Хусусан, Mustang ва Poytaxt Oil АЁҚШларида июл ойи ўрталаридан бери AI-92 нархи 10 500 сўмдан 11 300 сўмгача ёки 7,6 фоизга кўтарилган.
Аввалроқ, қатор АЁҚШларда АИ-80 бензини нархи 9100 сўмга кўтарилгани хабар қилинганди. Бу маркадаги бензин ишлаб чиқариш яқин ойларда тўхталиши мумкинлигини ҳисобга олсак, автомобилига газ ускунаси қўйишни хоҳламаган ҳайдовчиларнинг ёқилғи харажатлари анча-мунча ошади.
Мавзуга оид
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
11:24 / 01.12.2025
Ноябр ойи: истеъмол нархлари ўсди, бироқ инфляция босими сусаймоқда
17:20 / 22.11.2025
Президент Тошкент ҳавосини яхшилаш чораларини тасдиқлади
09:18 / 19.11.2025