Жаҳон бозорларида нефт сезиларли арзонлашганига қарамай, Ўзбекистонда бензин нархлари янги рекордларни янгилаяпти. Иқтисодчи Отабек Бакиров шундай шароитда худди пахта нархини жаҳондаги нархлар билан боғлаган каби, АИ-92 бензини нархини ҳам Brent нефти нархига боғлаб қўйишга чақирди.

11 август куни “Ўзбекнефтгаз” компанияси “АИ-92 бензини нархи арзонлаштирилди” деган сарлавҳали баёнот тарқатди.

Баёнотда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган АИ-92 русумли автобензиннинг биржа савдоларидаги бошланғич нархи тоннасига 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмгача ёки 2 фоизга туширилгани айтилган.

Бу, ўз навбатида, 1 литр АИ-92 маркадаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм дегани”, дейилади компания хабарида.

“Ўзбекнефтгаз” юқори октанли ёқилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш ишлари давом эттирилишини билдирган.

“Чалғитувчи рақам”

Товар-хомашё биржаси 11 август кунги савдолар ҳақида ҳали ахборот бермади. 8 августдаги савдолар бўйича бугун жойланган ахборотга кўра, жума куни биржада АИ-92 бензинининг ўртача нархи бир кун олдингидан 2 фоизга ошиб, 13 млн 314 минг сўмга етган. Бу – нарх рекорди яна бир бор янгиланганини кўрсатади.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича, биржада АИ-92 август ойи бошидан бери 4,7 фоизга қимматлаган. Бу маркадаги бензин баҳоси очиқ эълон қилина бошлаган 2024 йил 4 ноябрдан буён эса нархлар 12,6 фоизга ошган. Бу даврда Brent типидаги олий навли нефт нархи 22,4 фоизга арзонлаган, доллар курси эса деярли ўзгармаган.

Шунингдек, Бакиров бир қатор омиллар сабаб АИ-92 бензини баҳоси “Ўзбекнефтгаз” эълон қилгани каби ҳар бир литри учун 9 400 сўм эмас, балки ундан анча қимматроқ бўлади, деб ҳисоблаяпти