Жаҳон | 13:16 / 09.09.2025
1489
1 дақиқада ўқилади

Норвегиядаги парламент сайловларида ҳукмрон партия ғалаба қозонди

Дастлабки натижаларга кўра, Меҳнат партияси ва унинг коалициядаги ҳамкорлари Норвегия парламентидаги 87 ўринга ишониши мумкин. Демак, бош вазир Стёре ўз лавозимида қолади.

Йонас Гар Стёре Фото: SCANPIX / EPA / OLE BERG-RUSTEN

Норвегияда бўлиб ўтган парламент сайловларида ҳукмрон Меҳнат партияси (Ap) ва унинг коалициясидаги иттифоқчилари ғалаба қозонди. 8 сентябр, душанба куни кечқурун эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, бюллетенларнинг 99 фоизи қайта ишланиб бўлингандан сўнг, амалдаги бош вазир Йонас Гар Стёренинг социал-демократик партияси 28,2 фоиз овоз олди.

Сўл блокнинг бошқа тўртта партияси билан биргаликда Стёре ҳукумати 169 ўринли бир палатали парламентда (Стортинг) 87 мандатга ишониши мумкин, кўпчилик учун эса камида 85 мандат талаб қилинади. Демак, тўрт йил давомида ҳокимиятда бўлган Стёре, эҳтимол, бош вазир ўрнини сақлаб қолади. Меҳнат партияси эса мутлақ кўпчиликка эга бўлмайди ва коалициядаги ҳамкорларининг кўмагига таяниши керак бўлади.

«Бу ўнг қанот кучлар тўлқинига қарамай, социал-демократия ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақида бошқа мамлакатларга сигналдир», деди Стёре тарафдорлари олдида қилган чиқишида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид