Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлашни бошлаши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари New Energy Transfer Group ва Gulf Energy Efficiency компаниялари бош директори Александра Видух билан учрашув ўтказди.
Фото: "Дунё" АА
Музокаралар давомида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни қайта ишлаш, канализация тизимларини самарали бошқариш, қишлоқ ва сув хўжалиги, хусусан балиқчилик соҳаларида ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашув якунида 2025 йил сентябр ойида компания делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.
New Energy Transfer Group Полшада сувни тозалаш ва энергия самарадорлиги соҳасида фаолият юритади. Компания ўзининг 30 йилдан ортиқ тажрибасига таянган ҳолда, инновацион технологияларни ихтиро қилиш ва ривожлантириш, муҳандислик ва консалтинг хизматлари кўрсатиш билан бирга ишлаб чиқариш, харид, қурилиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам самарали ечимларни тақдим этади.
Компания Полша, Италия, Испания, Португалия, Хорватия, Саудия Арабистони, Туркия, БАА, Қатар, Кувайт, Индонезия ва Малайзияда 100 миллион АҚШ долларидан зиёд умумий қийматга эга бўлган 60 га яқин йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган.
Мавзуга оид
14:18 / 17.03.2026
Полша яна бир Россия разведка самолётини тўхтатиб қолди
10:31 / 13.03.2026
Полшада оғир касалликка чалинган фуқаро ватанга қайтарилди
12:43 / 06.03.2026
Полша Украинадан қочқинлар учун имтиёзлар ва нафақаларни қисқартирди
13:06 / 05.03.2026