Жамият | 12:27 / 10.09.2025
3172
1 дақиқада ўқилади

Бунёдкор шоҳкўчасида 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 8 сентябр куни соат 13:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси 2-даражали йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 4 та автомашина: 2 та Nexia-3, Lacetti, ЗИЛ  русумли юк автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу ЙТҲ оқибатида Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб бир муддат қисқа тирбандлик юзага келган ва зудлик билан бартараф қилинган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид