Ўзбекистон | 11:42 / 10.09.2025
14164
2 дақиқада ўқилади

Олий таълим вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Шунингдек, Мактаб вазирлигига янги ўринбосар ҳамда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига янги директор тайинланди.

Фото: Kun.uz

Сардор Ражабов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ражабов меҳнат фаолияти давомида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи, марказ директори ўринбосари, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти» раҳбари лавозимларида ишлаган.

2024 йил февралидан буён Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Ўз навбатида, Азизбек Анваржонович Турдиев унинг ўрнига Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Турдиев бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Бундан ташқари, Бахтиёр Йўлдошев президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

У бунга қадар «Янги Ўзбекистон» университети проректори эди.

Аввалроқ олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг учала ўринбосари ҳам ишдан олинганди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябр кунги селекторда маълум қилди.

Хусусан, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари – биринчи ўринбосар Шоҳрух Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олинди.

Шунингдек, президент фармони билан, президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адҳам Худойқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид