Таълим | 08:45 / 13.09.2025
3099
1 дақиқада ўқилади

БАА университети Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Оққулов Бирлашган Араб Амирликларининг UAE University проректори, бош ижрочи директори, профессор Аҳмад Али Алраиси билан музокара ўтказди.

Фото: Дунё

Унда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон дипломатлари олий таълим йўналишида ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланиш ва ёшларни билим олиши яратилаётган имкониятлар тўғрисидаги тақдимот ўтказди.

Томонлар Ўзбекистонда UAE University филиалини очиш, Green University ва Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорлик ўрнатиш ва тадқиқот дастурини йўлга қўйиш, талабалар учун курслар ташкил этиш ва бошқалар хусусида фикр алмашди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид