Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Трампни Россияга нисбатан «аниқ позицияни эгаллашга» чақирди
Трамп билан эҳтимолий учрашув олдидан Украина президенти уни хавфсизлик кафолатлари ва Россияга қарши санкциялар бўйича аниқ позицияни эгаллашга ундади.
АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафта Ню-Йоркда Украина етакчиси Володимир Зеленский билан учрашиши мумкин. Бу ҳақда Тел-Авивда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.
22-30 сентябр кунлари Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясининг юқори даражадаги ҳафталиги бўлиб ўтади.
«У (Трамп) урушни тугатиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга уринмоқда», — деди Рубио.
«Президент (Россия президенти Владимир) Путинга бир неча марта қўнғироқ қилди, Зеленский билан бир неча бор учрашди, жумладан, эҳтимол, яна келаси ҳафта Ню-Йоркда учрашади», — дея қўшимча қилди Америка дипломатияси раҳбари.
Украина томони ҳозирча бундай учрашув ўтказиш имкониятини тасдиқлагани йўқ.
Мавзуга оид
20:52 / 09.06.2026
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:04 / 08.06.2026