Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий кореялик экспертлар КХДР янги «махфий қуроли» ҳақида билиб олди
Аввалроқ, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда «махфий қурол» ишлаб чиқилганини эълон қилган эди.
Фото: KCNA
КХДР «махфий қуроли» «Хвасон-20» қитъалараро баллистик ракетаси ёки унинг модификацияси, шунингдек, бир нечта каллакли қитъалараро баллистик ракеталар, гипертовушли ракеталар ва атом сувости кемалари бўлиши мумкин. Бу ҳақда жанубий кореялик экспертларга иқтибос келтирган ҳолда News1 агентлиги хабар берди.
Бир кун аввал Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда «махфий қурол» ишлаб чиқилгани ва янги эсминецлар қурилгани, бу эса денгизнинг қудратли давлатига айланиш йўлида «муҳим қадам» қўйилганини англатишини маълум қилганди. Айни пайтда Шимолий Корея Пхеняннинг Мирим аэродроми ҳудудида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.
«Ким Чен Ин шу пайтгача асосий қуролларни ишлаб чиқиш жараёнини шахсан кузатган ва «махфий қурол» ибораси илгари тилга олинган тизимнинг маромига етганини англатиши мумкин», деди Жанубий Корея Миллий мудофаа ва хавфсизлик форуми котиби Ом Хё Сик.
Шунингдек, Жанубий Кореяда Пхенян аллақачон эълон қилинган «Хвасон-20»ни эмас, балки «ноёб нарса» - «қудрати ва вазифасидан қатъи назар, тасаввур қилиш қийин бўлган» тизимни тайёрлаганини истисно қилишмайди. Эҳтимол, бу қуроллар 10 октябр куни - КХДР Меҳнат партияси ташкил топганининг 80 йиллиги шарафига ўтказиладиган ҳарбий парадда намойиш этилади, дейилади мақолада.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
12:36 / 14.11.2025
Қамчиқ ва Дарбанд довонларида қатнайдиган тезюрар поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади
18:21 / 10.11.2025