Жамият | 17:55 / 26.09.2025
2435
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Чеклов таъмирлаш ишлари туфайли 3 кун давом этади.

Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасининг Жанубий вокзалдан Янги Сергели кўчасигача («Ўзгариш» кўприги) бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Йўл таъмирлаш ишлари туфайли 26 сентябр соат 17:00 дан 29 сентябрь соат 7:00 гача ёпилади.

Ҳокимлик ҳайдовчиларга сафарни олдиндан режалаштиришни ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид