Ўзбекистон | 07:50 / 27.09.2025
2730
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йоркда АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди.

Фото: Дунё

"АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик", - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Президентларнинг сўнгги учрашувлари ва мулоқотлари Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларининг мисли кўрилмаган даражада кенгайиб бораётганини намойиш этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти олий даражада эришилган келишувларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун барча имкониятларни сафарбар этаётгани айтилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид