Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Украинадаги можарони «уруш баронлари» қўзғатаётганини айтди
Туркия адолатли тинчлик учун меҳнат қилмоқда, деди мамлакат раҳбари.
Баъзи «ўйинчилар» Россия ва Украина ўртасида ҳарбий ҳаракатларни қўзғатди, Туркия эса тинчлик ўрнатиш учун меҳнат қилди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Bosphorus дипломатик форумида.
«Кўплаб давлатлар сурияликлардан юз ўгирганида, биз улардан юз ўгирмадик. Россия ва Украина ўртасидаги можарода ҳам шундай қилдик. «Уруш баронлари» оловга мой сепиб турганда, биз адолатли тинчлик учун меҳнат қилдик. Ва ҳозир биз буни Фаластинда, Ғазода ҳам қиляпмиз», деди Эрдўған.
Эрдўған «ўйинчилар» ва «уруш баронлари» деганида кимларни назарда тутганини тушунтирмади.
2024 йил июл ойида Эрдўған «баъзи Ғарб давлатлари ва доиралари Учинчи жаҳон уруши бошланишига олиб келадиган ҳаракатлар курсини қўллаб-қувватлаётганини» айтди. Шунда у «пул ишлашни истайдиган қурол савдогарлари борлигини» ва «Ғарб бозори улар учун аниқ йўналиш» эканини таъкидлаган эди.
2025 йил 23 сентябрда Туркия раҳбари Россия ва Украинанинг тинчлик музокараларини «катта иштиёқ билан» қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
«Биз урушда ғолиблар йўқ, адолатли дунёда эса мағлублар йўқ деган шиорга амал қилиб, келгуси даврда ҳам ўт очишни тўхтатишга эришишда давом этамиз», деди у.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026