Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгородда инфратузилмага зарбадан кейин - блэкаут
Белгород губернатори сўзларига кўра, Украина қуролли кучларининг зарбаси электр таъминотида сезиларли узилишларга сабаб бўлган. Telegram каналларида шаҳарда электр таъминоти йўқлиги, лифтлар тўхтаб қолгани, жамоат транспорти ҳаракати узилиб қолгани ҳақида хабар берилган.
Украина Қуролли кучлари инфратузилмага берган зарбасидан сўнг Белгород электр таъминотида «жуда жиддий» узилишларга дуч келди, дея хабар берди Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков 28 сентябр, якшанба куни. Унинг қўшимча қилишича, захира қувватдаги ишлаб чиқаришга уланиш учун максимал даражада саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. "Белоблводоканал" сув таъминоти ва Белгороддаги шифохоналар захира қувват манбаларига ўтди.
«Ҳозирги электр таъминотидаги узилишлар туфайли сизни ракета таҳдидлари ёки дрон ҳужумлари ҳақида огоҳлантиришда узилишлар бўлиши мумкин», — деди Гладков Telegramʼдаги баёнотида. Губернаторнинг қўшимча қилишича, Украина ҳужуми оқибатида икки тинч фуқаро жароҳатланган. Эркак киши қорнидан жароҳат олган, аёл кишига эса баротравма ташхиси қўйилган. Ярадорлар 2-сонли шаҳар касалхонасига етказилган.
ASTRA Telegram канали шаҳарнинг айрим ҳудудларида электр ва сув таъминоти узилгани, Белгород иссиқлик электр станцияси яқинида тутун кўтарилаётгани ҳақида хабар берди. Белгород туманида отишма ортидан электр, сув ва интернет хизматлари узилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шаҳарда электр энергияси йўқ, лифтлар ишламай қолган, дўконлар ёпилган ёки фақат нақд пул қабул қиляпти, жамоат транспорти вақти-вақти билан ишламаяпти, айрим кўчалар ёритилмаган, светофорлар носоз ҳолатда.
Дастлабки маълумотларга кўра, минтақанинг Старий Оскол, Шебекино ва яна бир қанча шаҳарлари қисман электр таъминотисиз қолган.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026