Жаҳон | 01:11 / 13.10.2025
6869
1 дақиқада ўқилади

Хитой Тибетда улкан тўғон қуришни бошлади – ОАВ

Қайд этилишича, Хитойнинг Брахмапутра трансчегаравий дарёсининг бошланиш нуқтаси устидан назорат ўрнатиши унинг Ҳиндистон ва Бангладешга таъсирини кучайтириши мумкин.  

Фото: Getty Images

Хитой Тибетдаги Ярлунг-Цангпо дарёси каньонида «Медог» гидроэлектростанциясининг тўғони қурилишини бошлади, деб хабар берди Foreign Policy.

Эколог Вэн Цзябаонинг сўзларига кўра, ушбу қурилиш ўта махфий тарзда олиб борилмоқда. Унинг таъкидлашича, лойиҳа маҳаллий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таҳдид солади.  

Жанубий Осиё масалалари бўйича эксперт Нираж Сингх Манхаснинг қайд этишича, Хитойнинг Брахмапутра трансчегаравий дарёсининг бошланиш нуқтаси устидан назорат ўрнатиши унинг Ҳиндистон ва Бангладешга таъсирини кучайтириши мумкин.  

Экспертларнинг фикрича, “мегатўғон”нинг ошкора экологик ва ижтимоий баҳолашларсиз қурилиши минтақа сув ресурслари ва иқлими учун жиддий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид