Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туман-шаҳарларда маҳаллий идоралар жойлашуви оптималлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 668-сон қарорига кўра, жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органлари бир жойга жамланади. Бўшатиладиган давлат бино-иншоотлари E-auksion орқали сотилиб, ўрнида тадбиркорлик лойиҳалари йўлга қўйилади. Қарор 2025 йил 24 октябрдан кучга кирган.
Туман/шаҳар маҳаллий бошқарув органлари янги кўп функцияли, кўп қаватли маъмурий биноларга жойлаштирилади (намунавий лойиҳа асосида). Бўшатилган объектлар: давлат кўчмас мулкларининг рўйхати шакллантирилиб, улар электрон аукцион орқали сотувга қўйилади, тадбиркорлик лойиҳаларига берилди.
Янги маъмурий бинолар қурилиши/реконструкцияси учун республика бюджетидан 20 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади. Қолган қисми — аукционда сотувдан тушган маблағлар ва заруратда бошқа давлат активларини сотиш ҳисобига қопланади.
Сотувдан тушумлар, харажатлар чегирилгандан сўнг, ссудани қайтариш ва янги бинолар қурилишига мақсадли йўналтирилади.
Объектлар E-auksion'га чиқарилаётган фазада балансда сақловчи ва фойдаланувчи ташкилотлар улардан текин фойдаланиш ҳуқуқини янги бинога кўчгунча давом эттира олади. Бу даврдаги солиқ, коммунал ва сақлаш харажатлари эксплуатация шартномасига мувофиқ қопланади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026