Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи шелтер фаолият бошлади
31 октябр куни Фарғона шаҳрида аёллар ва қизлар (шу жумладан уларнинг болалари) учун хавфсиз паноҳ, ҳуқуқий-психологик ёрдам ва реабилитация хизматларини тақдим этувчи янги шелтер ишга тушди. Лойиҳа БМТТД томонидан «Меҳржон» ННТ ҳамкорлигида, Омбудсман аппарати, Адлия вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият ҳамда Финландия ҳукуматининг молиявий кўмаги билан амалга оширилди.
БМТТД маълумотига кўра, янги шелтер жабрдийдалар учун хавфсиз муҳит яратади, комплекс ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик хизматлар, шунингдек, реабилитация ҳамда жамиятга қайта интеграция дастурларини таклиф этади. Марказ Фарғона водийсида гендер зўравонликка қарши тизимли жавоб чораларини кучайтиришга хизмат қилади.
Очилиш маросимида БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фуджии давлат идоралари ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги аҳамиятини қайд этди. Омбудсман Феруза Эшматова эса гендер зўравонликнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига эътибор қаратди ва барқарор ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Лойиҳа БМТТДнинг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш» йўналиши доирасида амалга оширилмоқда, молиялаштириш Финландия ҳукумати кўмаги ҳисобидан таъминланган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026