Соғлом ҳаёт | 02:11 / 03.11.2025
12078
2 дақиқада ўқилади

Тиш рангига энг кўп таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар айтилди

Стоматологнинг сўзларига кўра, помидор, резаворлар ва шарбатларда турли кислоталар миқдори юқори бўлади. Улар тиш эмалини емиради ва майда ёриқчалар пайдо бўлишига олиб келади.  

Фото: Depositphotos

Помидор, чой, қаҳва, резаворлар ва мева шарбатларидаги бўёвчи моддалар тиш эмали рангига кучли таъсир кўрсатади. Бу ҳақда британиялик стоматолог Ҳанна Кинселла  Daily Mail нашрига берган интервюсида айтди

Унинг сўзларига кўра, помидор, резаворлар ва шарбатларда турли кислоталар миқдори юқори бўлади. Улар тиш эмалини емиради ва майда ёриқчалар пайдо бўлишига олиб келади.  

«Помидорда антоциан ва танин пигментлари кўп бўлади. У тиш эмалига тез ёпишади ва тиш рангини ўзгартиради», — деди Кинселла.

Стоматологнинг айтишича, малина ва қорағат ҳамда чой ва қаҳва таркибида кучли бўёвчи моддалар мавжуд. У шунингдек, шарбатлар, айниқса, апелсин ва анор шарбатларини камроқ ичишни тавсия қилди.  

«Чой ва қаҳва танинга бой. Танин ўсимликларга сариқ ва жигарранг тус беради. У тиш эмалини қорайтиради. Чой ва қаҳвадан буткул воз кечишнинг имкони йўқ, аммо уларга сут қўшиб ичиш тишда доғлар пайдо бўлишининг олдини олади», — деди у.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид