Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лордан стоматологга: тиш даволатишга келган бемор шифокор шилқимлигига учради
Янгийўл шаҳридаги стоматология клиникасида шифокор мижознинг қўлидан ушлаган ҳолда сочларини силаб, шилқимлик қилган. Суд ҳуқуқбузарга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Тошкент вилоятида бемор шифокор шилқимлигига учради. Kun.uz мазкур иш доирасида чиқарилган суд қарори билан танишди.
Суд қарорида келтирилишича, 1 декабр куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрининг Файзли маҳалласидаги стоматология клиникасида А.И. тишини даволатиш учун келган мижоз Г.Э.га (аёл киши) шаҳвоний шилқимлик қилган. У аёлнинг қўлидан ушлаб, сочларини силаган ҳамда номақбул сўзлар айтган.
Суд мажлисида А.И. айбига қисман иқрор бўлиб, ҳуқуқбузарлик фактини тан олган. Аёл эса ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний жазо беришни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 5 декабрдаги қарори билан А.И. МЖтКнинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Олдинроқ Тошкент шаҳридаги “PLAN BABY” хусусий клиникасида лор шифокори муолажа пайтида аёл мижозини ўпиб олгани учун жазоланганди.
Мавзуга оид
12:15 / 06.07.2026
100 нафар шифокор Саудияда ишлаши мумкин
18:06 / 05.07.2026
Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликка оид янги норма киритиш таклиф этилмоқда
12:15 / 25.06.2026
Тошкентда автобусда аёлга жинсий аъзосини кўрсатиб, шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди
20:20 / 02.06.2026