Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд тарихи ЮНЕСКО хулосаси билан 3000 йилдан ортиқ деб баҳоланди
ЮНЕСКОнинг 43-сессияси доирасида ўтган халқаро анжуманда Самарқанд тарихи қайта баҳоланди. Илмий далиллар ва археологик топилмаларга асосланган хулосага кўра, шаҳарнинг тарихи илгари айтилгандек 2750 йил эмас, балки уч минг йилдан ҳам қадимроқ экани тасдиқланди.
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида “Самарқанд: 3000 йиллик мерос” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Тадбир Самарқанд шаҳрининг уч минг йиллик тарихини илмий жиҳатдан баҳолаш ва унинг инсоният тамаддунидаги ўрнини кенг ёритишга қаратилди.
Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий илмий муассасалар вакиллари, тарихчи ва археолог олимлар иштирок этди. Конференция очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Президент администрацияси ҳузуридаги Креатив иқтисодиёт ва туризм масалалари департаменти директори ўринбосари Элмурод Нажимов ҳамда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элонду Ассомо сўзга чиқди.

Конференцияда Ўзбекистон ҳамда хорижлик олимлар Самарқанднинг бой тарихий, маънавий ва маданий мероси ҳақида маъруза қилиб, шаҳарнинг инсоният цивилизациясида тутган ўрнини илмий жиҳатдан ёритдилар. Археологик ва тарихий тадқиқотлар натижалари тақдим этилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Афросиёб, Кўктепа ва бошқа археологик объектларда олиб борилган қазишмалар натижалари Самарқанд ҳудудидаги илк аҳоли манзилгоҳлари милоддан аввалги II минг йилликка бориб тақалишини кўрсатмоқда.


«Бу топилмалар Самарқанд ва унинг воҳасида шаҳар цивилизацияси узлуксиз ривожланиб келганини англатади», - дея таъкидлади олимлар.
Муҳокамалар давомида халқаро ҳамкорлик доирасида олиб борилган тадқиқотлар асосида Самарқанднинг тарихи уч минг йилдан кам эмас, деган илмий хулосага келинди.
Шу билан, илгари таъкидланиб келинган 2750 йиллик баҳолаш энди қайта кўриб чиқилиб, Самарқанднинг ёши расман 3000 йил деб белгиланди.
Мавзуга оид
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
14:26 / 29.11.2025
Тошкент ва Самарқанд фуқаролик объектлари қурилиши бўйича етакчи ҳудудлар бўлди
18:31 / 26.11.2025
Самарқанд вилоятида волфрам мажмуаси қурилади
18:39 / 25.11.2025