Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Starlink Марказий Осиёда сунъий йўлдош алоқасини ривожлантириш бўйича Veon билан келишув тузди
SpaceX таркибидаги Starlink телеком гуруҳи Veon билан тўғридан тўғри уяли алоқа (direct-to-cell) бўйича ҳозиргача энг йирик ҳамкорлик келишувини эълон қилди. Лойиҳа Veon таркибидаги операторлар фаолият юритаётган Қозоғистон (Beeline орқали) ва Украина (Kyivstar орқали) бозорларини қамраб олади ҳамда алоқа етиб бориши қийин бўлган олис ҳудудларда смартфонларни сунъий йўлдош орқали тармоққа улаш имконини беради.
Хизмат Украинада 2025 йил IV чоракда, сўнг Қозоғистонда 2026 йилда ишга туширилади, дея хабар тарқатди Reuters.
Келишув Veon’га бошқа сунъий йўлдош операторлари — Amazon’нинг Project Kuiper, AST SpaceMobile, Eutelsat OneWeb билан ҳам алоҳида йўналишларда ишлаш имконини қолдиради.
Маълумот учун, Veon таркибидаги операторлар Ўзбекистон, Покистон ва Бангладешда ҳам фаолият юритади. Айни пайтда янги технологиянинг ушбу мамлакатларга жорий этилиши юзасидан аниқ маълумот йўқ.
Сунъий йўлдош-смартфон алоқаси бозорида 2026 йилдан тижорий ишга тушишни мўлжаллаётган рақобатчилар бор, бир қатор операторлар аллақачон минтақавий келишувлар тузган.
Starlink компанияси дунё бўйлаб 7 млн+ фойдаланувчига эга. Орбитада 8 мингдан ортиқ йўлдош ишламоқда, шуларнинг тахминан 650 таси direct-to-cell хизматига ихтисослашган.
Мавзуга оид
15:26 / 03.02.2026
Украина Starlink интернет-терминалларини ҳисобга олиш тизимини ишга туширди
20:50 / 01.02.2026
SpaceX орбитага 1 млн дона сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда
07:36 / 26.12.2025
2026 йил прогнози: дунёдаги энг қиммат хусусий компаниялар
11:14 / 14.10.2025