Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг собиқ президенти КХДРга шерикликда айбланди
Юн Сок Ёлга «умумий душманга ёрдам кўрсатиш» моддаси бўйича айблов қўйилмоқда.
Фото: Yonhap
Жанубий Корея прокуратураси собиқ президент Юн Сок Ёлга ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва КХДРга ёрдам бериш бўйича қўшимча айбловлар қўйди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, янги айбловларга ўтган йилнинг октябрь ойида КХДР чегараси томон учирилган дронлар сабаб бўлган. Уни ишга тушириш тўғрисидаги буйруқ, тахминларга кўра, Шимолий Кореяни ҳарбий ҳаракатларга ундаш мақсадида берилган бўлиб, кейинчалик ундан мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиш учун фойдаланиш мумкин эди.
Махсус прокурорлар гуруҳи собиқ президентни «хорижий тажовузга ундаш»да айблаш имкониятини кўриб чиқди, аммо бу айблов унинг душман давлат билан тил бириктирганини исботлашни талаб қилади. Бунинг ўрнига, ҳозир унга КХДР ҳудудида дроннинг қулаши ҳарбий сирнинг ошкор бўлишига олиб келгани ҳақидаги хулосага асосланиб, «умумий душманга ёрдам кўрсатиш» моддаси бўйича айблов қўйилмоқда. Дрон Пхенян яқинида уриб туширилган эди.
Шимолий Корея октябрь ойида Сеул Пхенян узра КХДРга қарши варақалар тарқатиш учун дронлар юборганини маълум қилган ва Жанубий Кореянинг қулаган ҳарбий дрони қолдиқлари суратларини эълон қилганди. Учувчисиз операциялар қўмондонлиги раҳбари Ким Ён Дэ июль ойида ўтказилган сўроқда бу воқеа КХДРга нисбатан провокация эканини рад этди. Унинг таъкидлашича, дрон парвози Шимолий Кореядан чиқинди тўлдирилган ҳаво шарлари учирилишига жавобан «махфий ҳарбий операция»нинг бир қисми бўлган.
Бу айбловлар собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва контрразведка қўмондонлигининг собиқ раҳбари Ё Ин Хёнга ҳам қўйилган. Агентликнинг қайд этишича, ушбу ҳолатда КХДРга ёрдамчилик факти айбланувчиларнинг хорижий давлат билан алоқалари исботланган ёки исботланмаганидан қатъи назар аниқланади. Ушбу модда Жанубий Корея манфаатларига етказилган ҳар қандай ҳарбий зарар учун қўлланилиши мумкин.
Юн Сок Ёл 2022 йил май ойидан бери Жанубий Корея президенти эди. 2024 йил декабрь ойида Миллий Ассамблея уни қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этгани учун лавозимидан четлатди, бу эса ҳокимиятни ўзлаштиришда гумон қилинишига сабаб бўлди. Апрелда Юн Сок Ёлнинг импичменти узил-кесил тасдиқланди. Кейинчалик собиқ президент бир неча муваффақиятсиз уринишлардан сўнг ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
12:36 / 14.11.2025
Қамчиқ ва Дарбанд довонларида қатнайдиган тезюрар поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади
10:50 / 05.11.2025