Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Siemens Energy Ўзбекистон газ-транспорт тизимини электрлаштириши мумкин
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бир қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Хусусан, АҚШнинг Honeywell компанияси билан ёқилғи-энергетика соҳасида ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, Siemens Energy билан газ узатиш тизимини электрлаштириш ва табиий газдан фойдаланадиган двигателларни электр двигателларига алмаштириш имконияти кўриб чиқиляпти.
Фото: AP
Ўзбекистон ва Siemens Energy газ двигателларини электр двигателларига алмаштириш масаласида ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
АҚШнинг Honeywell компанияси билан ёқилғи-энергетика соҳасида ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Сунъий интеллектни технологик жараёнлар ва саноатга фаол жорий этиш учун Honeywell ишчи гуруҳи семинар ҳам ўтказади.
Энергетика вазирлиги Устюрт минтақасида бурғилаш соҳасида Schlumberger компанияси билан фаол ҳамкорлик қилишни, жумладан замонавий усул ва технологияларни жорий этишни мақсад қилинганини айтиб ўтди.
Шунингдек, турли хил газ ҳайдаш агрегатлари, двигателлар ва когенерация қурилмаларини ишлаб чиқарадиган Caterpillar компаниясининг шуъба корхонаси Solar Turbines билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин.
Мирзамаҳмудов таъкидлашича, Siemens Energy билан газ узатиш тизимини электрлаштириш ва табиий газдан фойдаланадиган двигателларни электр двигателларига алмаштириш имконияти кўриб чиқиляпти.
Мавзуга оид
13:20 / 03.12.2025
ЕИ 2027 йилгача Россия газидан тўлиқ воз кечиш режасини келишиб олди
10:42 / 03.12.2025
ЕИда газ захиралари кам бўлишига қарамай, нархлар пасаймоқда
18:45 / 30.11.2025
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
16:05 / 25.11.2025