Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қарийб ярим миллион корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда 465,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг қарийб 85 фоизини кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этади, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда қарийб ярим миллион корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябр ҳолатига мамлакатда 465,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Шундан 395,8 мингтаси ёки 84,9 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади. Бу Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни юқори эканини кўрсатади.
Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича топ-5 ҳудуд қуйидагича:
- Тошкент шаҳри – 106 944 та;
- Тошкент вилояти – 45 197 та;
- Самарқанд вилояти – 40 147 та;
- Фарғона вилояти – 37 466 та;
- Қашқадарё вилояти – 29 835 та.
Келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, пойтахт ва аҳолиси зич ҳудудлар тадбиркорлик субъектлари сони бўйича аввалги қаторларда қолмоқда.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026