Ўзбекистон | 16:36 / 14.11.2025
1482
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тижорат ташкилотларининг қарийб 80 фоизини МЧЖ ташкил этмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда 399,8 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Уларнинг 313 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, умумий корхоналар сонининг 78,3 фоизини ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда 399,8 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Уларнинг 313 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,3 фоизини ташкил этади.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича тақсимланган:

масъулияти чекланган жамиятлар – 313 043 та (78,3 фоиз);
хусусий корхоналар – 46 776 та (11,7 фоиз);
оилавий корхоналар – 36 161 та (9 фоиз);
акциядорлик жамиятлари – 632 та (0,2 фоиз);
бошқа шаклдаги тижорат ташкилотлари – 3 199 та (0,8 фоиз).

Кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, мамлакатдаги тижорат субъектларининг катта қисми МЧЖ шаклида фаолият юритмоқда, хусусий ва оилавий корхоналар эса тадбиркорлик тузилмаларида салоҳиятли улушга эга.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид