Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга ташриф буюради
Ван И 19-22 ноябрь кунлари Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда бўлиб, ташқи ишлар вазирлари билан стратегик мулоқотлар ўтказади.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг таклифига биноан Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 19-22 ноябрь кунлари ушбу уч давлатга ташриф буюриб, ташқи ишлар вазирлари билан стратегик мулоқотлар ўтказади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, Хитой раиси Си Жинпинг уч давлат етакчилари билан эришган умумий келишувларни амалга ошириш мақсадида ташқи ишлар вазири Ван И ушбу мамлакатларга ташриф буюриб, ҳамкасблари билан стратегик мулоқот ўтказади. Вазирлар икки томонлама муносабатлар, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.
Хитой томони фикрича, ташриф «Хитой - Марказий Осиё» иккинчи саммити якунлари ва Хитой раиси Си Жинпинг ва Тошкент, Бишкек, Душанбе ўртасидаги умумий келишувларни тўлиқ амалга ошириш имконини беради, сиёсий ўзаро ишонч ва анъанавий дўстликни мустаҳкамлашга кўмаклашади, «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги юқори даражадаги ҳамкорликни чуқурлаштиради, шунингдек, «Хитой - Марказий Осиё» ҳамжамиятини барпо этишга кўпроқ ижобий ҳисса қўшади.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026