Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уяли алоқа компаниялари тўлаган солиқлари кескин камайди
2025 йилнинг дастлабки 9 ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан «Ўзбектелеком» 20 фоиз, «Unitel» 49 фоиз, «Coscom» 30 фоиз, «UMS» қарийб 45 фоиз камроқ солиқ тўлади. Жорий йилнинг 1 январидан мобил алоқа хизматлари акциз солиғидан озод этилганди. Кескин қисқариш ушбу ҳолат билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Солиқ қўмитаси 2025 йил январ-сентябр ойларида хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган Топ-20 корхона рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг 9 ойида 161 351 та юридик шахс томонидан 30,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 5,3 трлн сўмдан ортиғи, яъни 17,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 65,2 трлн сўмни, фойдаланган солиқ имтиёзлари миқдори эса 5,7 трлн сўмни ташкил этган.
Солиқ тушумлари миқдори бўйича «Asia Trans Gas» етакчилик қилди. Ҳисобот даврида компания томонидан 1,05 трлн сўмдан кўпроқ солиқ тўланган. Кейинги ўринларни «Ўзбектелеком» (848 млрд сўм) ва «Uzbekistan Airways» (633 млрд сўм) эгаллаган. Шунингдек, кучли бешликдан «Ўзбекистон темирйўллари» (492 сўм) ва «Unitel» (292 млрд сўм) ўрин олган.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича, 2025 йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан уяли алоқа компанияларининг тўлаган солиқлари қуйидагича ўзгарган:

Маълумот учун, 2025 йил 1 январдан мобил алоқа хизматлари акциз солиғидан озод этилганди. Солиқларнинг қисқариши ушбу ҳолат билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
23:46 / 29.11.2025
Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади
23:23 / 29.11.2025
Вазирликлар ходимларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади
23:06 / 29.11.2025