Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари стратегик мулоқотининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Юқори технологиялар, “яшил” ва атом энергетикаси, сунъий интеллект, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, геология, кимё ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон етакчиси навбатдаги олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янги амалий мазмун билан бойитиш зарурлигини таъкидлади.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини фаол амалга ошириш ва уни бошқа транспорт йўлаклари билан боғлаш муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва хавфсизлик масалаларида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кўп томонлама форматларда яқин сиёсий мулоқот ҳамда ҳамкорликни давом эттириш, олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликка қарши курашиш, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги таъкидланди.
Шу йилнинг ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда бўлажак Хитой маданияти кунларининг муваффақиятли ўтказилишига ишонч билдирилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
15:41
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
13:20
Ўзбекистон 2035 йилга қадар зарарли газлар эмиссиясини 50 фоизга қисқартириш мажбуриятини олди
13:20
2030 йилгача 17 минг МВтдан ортиқ «яшил» энергия қувватлари ишга туширилади
13:18