Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Zaha Hadid Architects Ўзбекистондаги лойиҳаларни кенгайтириши мумкин
Лондонда бўлиб ўтган қурилиш ва архитектура соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган тадбирда Британиянинг Zaha Hadid Architects каби етакчи компаниялари Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик лойиҳаларда ўз иштирокини кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.
«Дунё» АА мухбири хабар қилишига кўра, Лондонда ташкил этилган тадбирда Буюк Британия ҳукуматининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон билан савдо масалалари бўйича махсус вакили Лорд Олдердайс, Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги, Экспортни молиялаштириш агентлиги, «Стандард Чартеред» банки раҳбарлари, шунингдек, Cross Works, Zaha Hadid Architects, Arup, WilkinsonEyre, Civic, LDA Design, Crossrail International, AtkinsRéalis, Chapman Taylor ва бошқа етакчи муҳандислик ва архитектура компаниялари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Буюк Британия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган инфратузилма ва қурилиш лойиҳаларида иштирокини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади.
Таъкидланишича, Британия муҳандислик ва архитектура компаниялари аллақачон Ўзбекистондаги қатор лойиҳалар концепциясини ишлаб чиқишда иштирок этган. Жумладан:
Cross Works компанияси томонидан Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси концепцияси;
Zaha Hadid Architects томонидан Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини ўз ичига олган мажмуа лойиҳаси;
Arup томонидан Самарқанддаги «Ипак йўли туризм маркази» лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилган.
Тадбир доирасида Ўзбекистонда шаҳарсозлик, барқарор инфратузилма, замонавий архитектура ва маданий-инновацион марказларни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026