Жамият | 16:04 / 01.12.2025
1317
2 дақиқада ўқилади

Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди

Рақобат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган янги онлайн платформа орқали истеъмолчилар ўз мурожаатларини тезкор юбориши, уларнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиши ва якуний натижалар билан онлайн танишиши мумкин бўлади.

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида яна бир қулай ахборот технологияси жорий этилди. Янги онлайн платформа орқали жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатларини масофадан туриб юбориш имкониятига эга бўлди.

Мазкур платформа орқали фойдаланувчилар нафақат мурожаат тақдим этиши, балки унинг кўриб чиқилиши жараёнини ҳам реал вақт режимида кузатиб бориши ва якуний қарор билан онлайн танишиши мумкин. Бу эса мурожаатларни кўриб чиқишда ошкоралик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Истеъмолчилар ўз мурожаатларини Fair tech ягона ахборот тизими орқали юбориши мумкин: 👉 https://cabinet.fairtech.uz/ariza/default

Шунингдек, мурожаат йўллаш янада қулай бўлиши учун мобиль иловалар ҳам ишга туширилган. Фойдаланувчилар қуйидаги платформалар орқали тизимдан фойдаланиши мумкин:

Play Market орқали: 👉 play.google.com;
App Store орқали: 👉 apps.apple.com.

Янги платформа истеъмолчи мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш, вақт ва маблағни тежаш, шунингдек, фуқароларнинг мурожаат қилиш маданиятини оширишга қаратилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид