Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги бутун олтин захираси битта инфографикада
Ҳозирги кунда олтин нархи 1980 йилда қайд этилган инфляцияга мослаштирилган олдинги пик кўрсаткичдан тахминан 40 фоиз юқори даражада турибди, чунки инвесторлар ҳали ҳам уни қийматни сақлашнинг ишончли воситаси сифатида қабул қилмоқда.
Янги инфографика 2024 йил охиридаги ҳолатга кўра дунёдаги олтин захираларини акс эттиради ва Умумжаҳон олтин кенгаши маълумотларига асосланади. Энг катта тоифа — заргарлик буюмлари бўлиб, улар 97 149 тоннани ташкил қилади.
Ўтган йили Ҳиндистон дунёда заргарлик буюмлари учун олтиннинг энг йирик харидорига айланиб, 560 тонна сотиб олди. Иккинчи ўринда — 510 тонна билан Хитой турибди. Ушбу минтақадаги мамлакатларда олтин турмушнинг энг муҳим воқеалари — тўйлар, маросимлар ва маданий анъаналар билан чамбарчас боғланган.
Қуймалар, тангалар ва олтин билан таъминланган биржада савдо қилинадиган инвестиция фондлари жами 48 634 тоннани ташкил этади, бу эса марказий банклар захиралари ҳажмидан (37 755 тонна) анча юқори. 2024 йил охири ҳолатига кўра марказий банклар захираларида энг кўп олтинга АҚШ, Германия ва Италия эга эди.
Саноат йўналишида — электроника, стоматология ва бошқа технологиялар бўйича 32 727 тоннани ташкил қилади. Масалан, кўплаб ярим ўтказгич чипларида олтин юқори ўтказувчанлиги туфайли қоплама ёки улагич симлар сифатида қўлланади.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:36 / 28.05.2026
Жаҳон озиқ-овқат бозорини қайси давлатлар назорат қилмоқда?
18:43 / 26.05.2026