Жамият | 20:47 / 07.12.2025
3667
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар Япониядаги қурилишларга ишга юборилади

Май ойида Миграция агентлиги Япониянинг “Proud Partners” компанияси билан ҳайдовчиларни Ўзбекистонда япон тили ва касбга ўқитиб, юқори маошли ишларга жалб қилишга келишганди.

Келишувлар доирасида сентябр ойида Тошкент шаҳрида лойиҳанинг рамзий очилиши бўлиб ўтди ва B–C тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ва Японияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 200 дан ортиқ номзод учун танловлар ташкил этилди.

Қурилиш соҳасида ишлаш учун рўйхатдан ўтган 700 нафар номзодга 15 декабрдан бошлаб онлайн танловлар режалаштирилмоқда.

Танловдан ўтганлар Ангрен шаҳрида жойлашган Миграция агентлиги тасарруфидаги 2-сон техникумнинг Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида 6–8 ойлик бепул ўқув курсларида таълим оладилар ва курслар якунлангач, Японияда иш бошлайдилар.

Танлов натижалари ва ўқиш бошланиш вақти ҳақида агентлик каналида эълон қилинади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид