Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Декабр ойи бошидан бери пропан 10 фоизга қимматлашди
Метан-шохобчалардаги чекловлар ва бензин нархининг ошиши фонида биржада пропан баҳоси ҳам сезиларли даражада кўтарилди.
Хусусан, 1 декабр ҳолатига пропаннинг 1 тоннаси ўртача 7 млн 31,6 минг сўмдан сотилган бўлса, бу кўрсаткич 24 декабрга келиб 7 млн 735,7 минг сўмгача ошган. Яъни 24 кун давомида ушбу маҳсулот баҳоси 10 фоизга кўтарилган.


Иқтисодчи Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича, биржадаги нарх ошиши чакана савдодаги нархларда ҳам акс эта бошлаган. Хусусан, чакана шохобчаларда пропаннинг литри ой бошида 5 500 – 5 600 сўмдан сотилган бўлса, шу кунларда нарх 6 100-6 200 сўмгача кўтарилган.
Расмий статистикага кўра, пропан нархи ноябр ойида 7,4 фоизга қимматлашган бўлса, йиллик ҳисобда 20,8 фоизга арзонлашлашган.
Мавзуга оид
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
08:20 / 12.06.2026
Дунёда инфляция қаерда энг юқори ва энг паст?
21:44 / 05.06.2026